Абдулла Арипов "Tashkent City"да бошланган қурилиш ишлари билан танишди

Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича қилинаётган ишларни кўздан кечирди

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов "Тashkent City" халқаро бизнес марказида бошланган қурилиш ишлари билан танишиш учун қурилиш майдонига келди. Бу ҳақда uznews.uz хабар қилмоқда.

Абдулла Арипов мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича қилинаётган ишларни кўздан кечирди. Қурилишга масъул шахсларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бош вазирга Тошкент шаҳри ва Шайхонтоҳур тумани ҳокимлари ҳамроҳлик қилди.

Одобрена концепция Tashkent city - Sputnik Ўзбекистон
"Tashkent City"да қуриладиган биноларнинг баландлиги 40 қаватгача бўлади

Эслатиб ўтамиз, "Tashkent City" халқаро бизнес маркази Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари орасида 80 гектар майдонда жойлашади.

Халқаро бизнес маркази сейсмик хусусиятлар, шаҳарнинг архитектура қиёфаси, Марказий Осиё шаҳарсозлик анъаналаридан келиб чиққан ҳолда табиат билан ҳамоҳангликда барпо этилади.

Бизнес офис, меҳмонхона ва апартаментлар учун мўлжалланган, замонавий технологиялар бўйича бунёд этиладиган биноларнинг баландлиги 40 қаватдан ошмайди, тураржойларнинг баландлиги эса 12 қаватгача бўлади.

Халқаро бизнес маркази Туркиянинг Tabanlıoğlu Architects компанияси томонидан тайёрланган бош режа асосида қурилади.

Янгиликлар лентаси
0