Ўзбекистонда йил охирига қадар 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналиши очилади

© Nuz.uzАвтобус на Чарвак
Автобус на Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 81 йўналиш бўйича йўл чизмаси, қатнов жадвали ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқилди. 57 янги автобус йўналиши очилиб, қатновлар йўлга қўйилган.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган, деб хабар қилди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги директори ўринбосари Ш. Шоваҳобов Миллий матбуот марказида ўтказилган тизимда амалга оширилаётган ишлар, автотранспорт соҳасида тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ҳамда интерактив хизматларга бағишланган матбуот анжуманида.

Пассажиры на автовокзале - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон парламенти Ўзбекистонга автобус йўналишлари очилишини маъқуллади

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиль транспортида лицензиялаш тартиби соддалаштирилди, — дейди агентликнинг лицензиялаш бўлими бошлиғи Аброр Исаев. — Жумладан, тадбиркорлик субъектларига шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш учун лицензия беришга қарор қабул қилиш ва лицензия варақаларини бериш агентликнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади ҳамда автотранспорт фаолият турининг лицензияланадиган учта қисми қисқартирилди. Шунингдек, лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди

Шоваҳобовнинг қайд этишича, 2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 81 йўналиш бўйича йўл чизмаси, қатнов жадвали ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқилди. 57 янги автобус йўналиши очилиб, қатновлар йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Навоий вилоятида иккита, Сурхондарё вилоятида битта автостанция фойдаланишга топширилди. Реконструкция қилинадиган олти автовокзал ва автостанциянинг иккитасида реконструкция ишлари якунланди. Бу йўналишдаги ишлар тизимли давом этмоқда.

Первый день работы с пассажирами - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 350 та газда юрувчи MAN автобуслари пайдо бўлади
Автобус ва микроавтобусларда йўловчилар ташишни амалга оширишнинг марказлаштирилган ҳолда мониторинги олиб борилишини таъминлаш мақсадида "Bepro-dasturchilar markazi" масъулияти чекланган жамияти томонидан Гулистон шаҳрида 60, Андижон шаҳрида 142, "Telematix" масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона шаҳрида 108 автобусга пилот лойиҳаси доирасида онлайн режимида масофадан кузатиш тизими — GPS трекерлари ўрнатилди.

2017 йил 1 май куни Андижон шаҳридаги 150 автобусда йўл ҳақи тўловини электрон тарзда амалга ошириш тизими ишга туширилди.

"Микроэлектроника" МЧЖ томонидан Гулистон шаҳридаги 10 автобусга синов тариқасида валидатор, яъни текширувчи мосламалар ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0