Мутахассислар фикрига кўра ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон олий раҳбарияти сўнгги бор Туркияга 1999 йилда ташриф буюрган эди.
Ўзбекистон президентининг бугунги ташрифи натижасида икки мамлакат орасида 26 та муҳим шартномалар имзоланди.
Ташрифдан бир неча кун олдин Ўзбекистон Туркия фуқаролари учун кириш визаси олиш тартибини осонлаштирган эди. Бундан буён Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқаролари учун ТИВ орқали таклифнома юбориш керак бўлмайди ва виза расмийлаштириш учун фақат уч кун керак бўлади.
Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари қандай ривожлангани ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг.