Эрдўғон Абдулла Орипов қаламига мансуб "Ўзбекистон" шеъридан парча ўқиб берди

© Pool Photo via APПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрдўғон Туркия Ўзбекистоннинг дўсти, қардоши, қариндоши сифатида ҳар жиҳатдан кучли бўлишини орзу қилиши ҳақида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги музокаралардан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Туркия президенти Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" шеъридан парча ўқиб берди.

Sputnik Туркиянинг хабар беришича, Эрдўғон Туркия Ўзбекистоннинг дўсти, қардоши, қариндоши сифатида ҳар жиҳатдан кучли бўлишини орзу қилиши ҳақида таъкидлаган.

​Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябр куни Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг таклифига биноан Туркияга давлат ташрифи билан келди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Тойиб Эрдўғон ўртасида ўтказилган музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0