Собянин меҳнат мигрантлари учун патент тўлов миқдорини кўпайтиришни таклиф қилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва мэри шаҳарга мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида патент учун тўловни оширишни таклиф қилди. Ҳозирги кунда патентнинг нархи ҳар ойда 4200 рублни ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин Москвага мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида патент учун тўловни оширишни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Юрист Ботиржон Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Юрист: бюрократия мигрантларни қонунни бузишга мажбур қилмоқда

"Албатта, биз шаҳарда мигрантлар сони энг мақбул даражада бўлиши учун ишлашимиз керак. Шунинг учун биз патент тизимини жорий этдик ва бугунги кунда мигрантлар нефт компанияларга қараганда кўпроқ бюджетга пул тўлайдилар. Бу яна бир даромад манбаидир. Мен ўйлайманки, мигрантларнинг тўлови бизнинг москвалик ишчилар тўловларига миқдор жиҳатдан мос бўлиши учун шу йилда мигрантлар учун патент тўловини ошириш мумкин", — деб таъкидлади Собянин Москва шаҳар думасида йиллик ҳисоботида.

Бугунги кунда меҳнат мигрантлари учун патент тўлови ҳар ойида 4200 рублни ташкил қилади.

Москва мэри тўловни қанча миқдорга ошириш зарурлигини айтиб ўтмади. Бугунги кунда 20 минг москвалик ишчиларга ишга қабул қилиш бўйича 170 минг иш ўринлар таклиф қилинган.

Янгиликлар лентаси
0