Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган йўловчи вагонлар экспорт қилинмоқда

© Узбекистон темир йуллариВагон пассажирского подвижного состава под фирменным знаком Мade in Uzbekistan
Вагон пассажирского подвижного состава под фирменным знаком Мade in Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда Россия ва Қозоғистон давлатлари томонидан Ўзбекистон вагонсозлари ишлаб чиқараётган плацкарт ва купе вагонларига қизиқиш катта бўлган эди

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik.  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлади.  Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Turkmenistan Airlines самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туркман вагонлари ва самолётлари таъмирланади

Марказий Осиёда ягона бўлган “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”да метро вагонларини таъмирлаш ишлари ўзлаштирилди, янги кўринишдаги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарила бошланди.

2016 йилда Россия ва Қозоғистон давлатлари томонидан Ўзбекистон вагонсозлари ишлаб чиқараётган плацкарт ва купе вагонларига қизиқиш катта бўлган эди. Жорий йилда эса улар учун мўлжалланган янги кўринишдаги қулай вагонларни ишлаб чиқаришга киришилди.

Йил охирига қадар 5 та плацкарт ва яна шунча купе вагонларига буюртмалар келиб тушди. Шу йилнинг июнида жаҳон стандарти сертификати қўлга киритилди.

Вагонлар дизайни буюртмачилар талаби асосида ишлаб чиқилди. Илк 4 та вагон июл ойида буюртмачиларга жўнатилган бўлса, йил охирига қадар қолган маҳсулотлар ҳам ўз эгаларига етказилади.

Янгиликлар лентаси
0