ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Дмитрий Медведев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади, деб хабар қилди Россия ҳукумати матбуот-хизмати.
Бундан ташқари, йирик инфратузилмага оид ҳамда юқори технологияли лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши жараёни кўздан кечирилиши режалаштирилмоқда.
"Асосий эътибор Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Россия Федерациясига қилган ташрифи давомида эришилган келишувларга қаратилади", — дейилган хабарда.
Музокаралар якуни бўйича ҳуқуматлараро, идоралараро ва корпоратив ҳужжатлар тўплами имзоланади.
3 ноябр куни Медведев Тошкент шаҳрида ўтказиладиган МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади.