"Бухоро" футбол клуби 55 миллион сўмлик жаримага тортилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФутболист на поле
Футболист на поле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга клубнинг "Пахтакор" билан учрашувда юз берган ҳодиса сабаб бўлган. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев алмаштирилаётган вақтда стадион сухандони Ўзбекистон термасининг собиқ мураббийи Самвел Бабаянга ишора қилган ҳолда уни "Игорь Бабаян" деб атаган

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Олий Лига 25-тур доирасидаги "Бухоро" (Бухоро) ҳамда "Пахтакор" (Тошкент) клублари ўртасидаги учрашувда юзага келган низоли вазиятлар сабабли "Бухоро" футбол клуби 55 млн сўм миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

"Олий Лига 25-тури доирасидаги "Бухоро" — "Пахтакор" учрашувида юз берган можароли вазиятлар юзасидан ЎзПФЛ йиғилиш ўтказди.

Киличев футболист - Sputnik Ўзбекистон
Зўравон футболчи Ойбек Қиличев бир йилга футболдан четлатилди
Ушбу йиғилишда, "Бухоро"-"Пахтакор" учрашувида юзага келган низоли вазиятлар, яъни футбол учрашуви вақтидаги тартибнинг тўлиқ таъминланмаганлиги, "Бухоро" футбол клуби расмий ходимларининг белгиланган тартиб-интизом ва қоидаларга тўлиқ риоя этмаганлиги, шунингдек, учрашув расмийларининг хавфсизлиги етарли даражада таъминланмаганлиги каби ҳолатлар ўрганиб чиқилди", — дейилади хабарда.

Мажлисда видеоёзувлар, учрашув назоратчиси ҳамда ЎзПФЛ вакилининг билдиргисига асосан, Ўзбекистон ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-модда, 4-бўлим, 5.57 бандига асосан "Бухоро" клубига нисбатан жарима қўллаш ҳақида қарор қилинди.

"Бухоро" клуби ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа Регламенти бандларига асосан 55 млн сўм жаримага тортилди.

Шунга ўхшаш вазият яна такрорланадиган бўлса, клубга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрилиши билан бир қаторда, "Бухоро" футбол клуби ўз майдонидаги учрашувларни мухлисларсиз ёки нейтрал стадионларда ўтказиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Янгиликлар лентаси
0