Тошкентда ҳайдовчиларни ич кетишга қарши дори билан алдашмоқда

© nuz.uzЛекарство от диареи
Лекарство от диареи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида ҳайдовчиларни алдаб пул ишлашнинг янги тури пайдо бўлди. Фирибгарлар ҳайдовчилардан дори учун пул ташлаб кетишни сўраб, уларга дорини етказиб берганлиги учун пул жойида тўланишига ишонтиришади. Бироқ кўрсатилган манзилда бу дориларни ҳеч ким кутмаган бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкентда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди: ишонувчан ҳайдовчиларни қорин оғриғини тўхтатиш дори воситаси билан алдашмоқда. Nuz.uz хабарига асосан.

Наручники на двери клети - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида мактаб-интернат директори ногиронлар ҳаққини еб келган

Фирибгарлар ҳайдовчилардан дори воситаси пулини берган ҳолда етказиб беришни сўрайдилар. Ҳайдовчиларга дори етказиб берилганлиги ва дорининг нархи жойида тўлашига ваъда берилади. Лекин ишонувчан ҳайдовчиларни кўрсатилган манзилда ҳеч ким кутмайди. Бу дори эса оддий арзон деареяга қарши дори воситаси бўлиб чиқади.

"Бу воқеа ҳозиргина содир бўлди. Текстил касалхонаси яқинида бир йигит машинамни тўхтатди. Ёғ-мой заводигача бу дорини олиб бориб қўйишни сўради. Дорини етказиб бериш керак бўлган аёлнинг телефон рақамини берди. Аёл дорини етказиб берилиши учун 10 минг сўм тўлашини айтди. Машинани тўхтатган йигитга дори учун 35 минг сўм бериш кераклигини айтди. Пулни бердим. Ёғ-мой заводигача бордим… Телефон ўчирилган экан. Ҳа, тушунарли. Алдашди. Бошқа қилган хатодан ўрганиш керак. Огоҳ бўлинглар. Дори аслида атиги 3500 сўм турар экан", — деб ёзган Facebookдаги "Водители Ташкентда" гуруҳи аъзоларидан бири.

Ушбу фирибгарлардан жабр кўрганлар ҳам бу хабарга изоҳлар қолдиришди. Ҳайдовчилар биргаликда жиноятчининг ташқи кўринишини ҳам тасвирлашган. Кейинчалик огоҳлик постлари бошқа гуруҳларига тарқалиб кетди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари мухбирга бу ҳаракатлар ҳақиқатда содир этилган бўлса, бу фирибгарлик ҳисобланишини маълум қилди. Лекин ҳозирча бу ҳақда ҳуқуқ тартибот идораларига ҳеч кимдан ариза билан мурожаат қилмаган.

Янгиликлар лентаси
0