ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Дастлаб шуни айтиб ўтиш керак-ки, Молдовада президент ҳуқуқлари анча чекланган, парламенти ҳуқуқлари эса – нисбатан кўпроқ, Sputnik Молдова хабарларига асосан.
Айнан шу сабабли 2017 йилнинг 3 апрелида Молдовага Игорь Додон президент бўлганидан бери Парламент ва президент орасида доимий келишмовчиликлар бўлиб келмоқда. Президент таклиф қилган қонун лойиҳалари парламент томонидан блокировка қилиб қўйилмоқда ва аксинча.
Ана шундай қарама-қаршиликнинг энг сўнггиси давлат ҳукумати инқирозига олиб келиши мумкин. Парламент Еуджен Стурзани ушбу лавозимга икки карра таклиф қилишига қарамасдан президент унга рад жавоби берди.
Шундан сўнг Молодва парламент Конституцион суд орқали мудофаа вазирини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлди ва бугун Еуджен Стурзани ушбу лавозимга тайинлади.
Молдова президенти Игорь Додон янги Мудофаа вазирини тан олмаслигини ва ушбу ҳолат қонун доирасида ташқарида эканлигини эълон қилди. Шу бирга яна бир бор Мамлакатда муддатидан олдин парламент сайлови ўтказиш кераклигини такрорлади.
“Мана энди ҳамма фуқаролар президент бошқарувидаги давлат тизимига ўтиш кераклигига амин бўлишлари мумкин. Президент Констиуцияда белгиланган ваколатларини амалга ошира олиши керак. Бу сиёсий мантиққа кўпроқ тўғри келади”, — деди Додон.
Шу билан бирга, Додон парламент унга импичмент эълон қилишидан қўрқмаслигини, чунки у халқ томонидан сайланганини ва фақатина халқ уни ушбу лавозимдан маҳрум қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек Додон, 2018 йилдаги парламент сайловларида у бошчилик қилаётган партия парламентда кўпчилликка эга бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Молдова Республикаси Румыния ва НАТОнинг кучли таъсири остида қолган. Румыния Молдовани ўз ҳудудига қўшиб олишни истагида, шу мақсадда Румыния Молдова фуқаролари учун румин паспортлари бера бошлаган. НАТО эса Россия чегарасига яқинроқ бўлиш мақсадида, Молдова ҳудудида ўз қўшнларини жойлаштиришни ният қилган. Шунинг учун Молдова Мудофаа вазирига қандай қарашли киши келиши муҳим.
Ундан ташқари Молдованинг яна бир муаммоси бор. Унинг Украина билан чегарасида тан олинмаган Приднестровье Республикаси жойлашган. У ерда украин, молдован ва рус миллатлари вакиллари яшайди. Собиқ СССР тарқалиб кетгандан сўнг Принднестровье вилоятини Молдова ҳам Украина ҳам эгаллаб олмоқчи бўлган ва унга нисбатан тажовузкорона ҳаракатлар бошланган эди. 1992 йилда генерал Лебедь бошчилигидаги Россия тинчликпарвар қўшнлари ушбу ҳудудга киритилиши бу ерда тинчликни сақлаб қолиш имконини берган эди.