Россия фуқаролигини олишни истаганлар қасамёд қилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишБиометрические заграничные паспорта граждан РФ
Биометрические заграничные паспорта граждан РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг янги фуқаролари учун қасамёд матнини тасдиқлади. Бундан буён Россиянинг янги фуқаролари қасамёд келтиради.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигига қабул қилиш бўйича янги қарор имзолади. Унга кўра Россиянинг янги фуқаролари паспорт олишдан олдин қасамёд қилишлари керак бўлади.

Президент қарорида, "Россия фуқаролиги олишни истаганлар қасамёд қилган кунидан бошлаб  фуқароликка қабул қилинади. 18 ёшга тўлмаган шахслар бундан мустасно, улар ота-оналари билан бирга, қасамёддан кейин фуқароликка қабул қилинади”, — дейилган.

“Мен, (ФИШ), ўз ихтиёрим билан  онгли равишда Россия фуқаролигини қабул қилар эканман, Россия Федерацияси Конституцияси ва қонунларига амал қилишга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини сақлашга, жамият ва давлат манфаатлари йўлида Россия фуқароси мажбуриятларини бажаришга, Россияга содиқ бўлишга, унинг маданияти, тарихи ва урф-одатларини ҳурмат қилишга қасамёд қиламан”, — дейилган президент қарорида.   

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олиш ва фуқароликдан чиқариш ҳақида қарор имзолади. Унга кўра, террорчилик, экстремизм учун судланган фуқаролар Россия фуқаролигидан чиқарилади. Украиналикларга эса Россияда яшаш рухсатномаси  ва фуқаролиги соддалаштирилган тартибда берилади.

Янгиликлар лентаси
0