Ўзбекистоннинг Испания қироллигидаги Муваққат ишлари вакили тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина застегивает портфель
Мужчина застегивает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу лавозимга Жаҳонгир Ганиев тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси маслаҳатчиси тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

"Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Жаҳонгир Ганиев Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси маслаҳатчиси, Муваққат ишлари вакили этиб тайинланди", — дейилади хабарда.

Илгарироқ яна бир тайинлов — Зафар Нурматов Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0