Оксана Чусовитина Том Круз, Германиядаги ҳаёти ва саккизинчи олимпиада ҳақида

© Sputnik / Алексей ФилипповОксана Чусовитина (Узбекистан) во время квалификационных соревнований по спортивной гимнастике на XXXI летних Олимпийских играх
Оксана Чусовитина (Узбекистан) во время квалификационных соревнований по спортивной гимнастике на XXXI летних Олимпийских играх - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етти маротаба гимнастика бўйича олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи Оксана Чусовитина Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида қандай қилиб "форма"ни сақлаб қолганлиги, шахсий ҳаёти ҳамда Германияда узоқ вақт яшаб нега немис фраусига айланмаганлиги ҳақида сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Оксана Чусовитинани жуда кўпчилик энг ноёб қобилиятга эга  гимнастикачи сифатида билади. Лекин Чусовитина ўзининг қандайдир ноёб истеъдодга эга эканлигини рад этади.

Олимпиада-2016. Гимнастка Оксана Чусовитина выступит на 7-й Олимпиаде в карьере - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина жароҳати бўлса-да жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди

"Мен бошқа спортчилар каби оддий инсонман. Фақат ўз касбимни севаман ва ундан узоқлашишни ўйламайман. Ва… менимча турмуш ўртоқ бобида омадим чопган", — дейди спортчи.

Чусовитина 41 ёшида энг ёши улуғ гимнасткачи сифатида рекордга эришган, шунингдек ушбу спорт тури бўйича етти маротаба олимпиа ўйинларида иштирок этган ягона спортчи ҳисобланади.

Чусовитина ёрқин ғалабалар рўйхатига эга: 1992 йилда Пекин шаҳрида ўтказилган чемпионатда кумуш медал соҳиби, уч карра жаҳон чемпиони ва кўп маротаба жаҳон чемпионатларида турли совринларни қўлга киритган. Бундан ташқари, Осиё ўйинлари икки карра чемпиони ва 2008 йил Европа чемпионатида олтин медал соҳибаси.

Бразилияда бўлиб ўтган олимпиадада еттинчи маротаба қатнашиб, 7-чи ўринни эгаллади.

Оксана Чусовитина на турнире в Мексике - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина олимпиадада саккизинчи бор қатнашишга тайёрланмоқда

Унинг чиқишларига юқоридан қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Бундайлар нега омади чопган аёл ҳеч спортдан кетмаётганини тушунмайдилар. Ва айнан шундайлар Оксанани орқаваротдан "буви" дея чақирадилар. Чусовитина бунга жавобан таббассум қилади ва (мингинчи маротаба бўлса керак): "Мен спортни севаман, мен у билан яшайман, гимнастика менга фақат роҳат бағишлайди", дея қайта-қайта таъкидлайди.

Президентга миннатдорлик ва ёшлик сири ҳақида

- Оксана, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сизни "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирлагани билан чин юракдан муборакбод этамиз.

— Очиғи, бу мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Қўнғироқ қилишганида, жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича йиғин машғулотларида эдим. Албатта, мени ажратиб, бундай юқори мукофотни беришганлигидан жуда мамнунман. Ҳаммага катта раҳмат.

Умуман олганда, федерациямизга кўмак бериб келаётган барча инсонларга, спортга катта эътибор бераётган президентимизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Уйлайманки, бу яқин вақтларда ўз ҳосилини беради, бир йилдан кейин Ўзбекистон ҳақида бутун дунёда ҳозиргидан ҳам кўра кўпроқ билиб олишади.

- Кўпчлик сиз ҳақингизда "у ноёб қобилият эгаси" дея таъкидлайди. Айтинчи, "ноёблигингиз" сири нимада?

— Мен ўзимни ноёб иқтидор эгаси деб билмайман. Мен бошқа спортчилар сингариман. Фақат спортда узоқроқ ушланиб қолдим, холос. Уйлайманки, ҳеч ким гимнастикада бу қадар узоқ қолишга ҳаракат қилмаган. Билмадим, менга бу ёқади ва мен буни севаман. Ҳозирча шундай имкониятга эга эканман, нима учун мен бундан фойдаланмаслигим керак?

© AP Photo / Rebecca BlackwellОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина

- Албатта. Лекин сиз билан бир қаторда турган гимнастикачиларнинг ёши 16 да. Бу сизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдими?

— Минбарга чиққанимизда мен ёшлардан кам бўлмасликка ҳаракат қиламан. Айрим ҳолларда улардан кўра яхшироқ кўрсаткичларга эришаман. Шунинг учун бошқалардан кўпам фарқ қилмайман. Мен ёшлар билан беллашганимда ўзимни янада ёшаргандек ҳис қиламан. Айтганча, уйим деворида Том Круз портрети осиғлиқ туради. Мен ҳар доим ўша портретга қараб, у учун ёш кўринишни сақлаб қолишим керак, дейман ўз-ўзимга. Бордию қачонлардир у билан учрашсам, қариб қолган бўлишим керак эмас.

- Энди тушунгандайман, ёш кўринишингиз сирини.
— (Кулади) Тўғрисини айтганда, бошқалардан фарқ қилмайман. Мен ҳам бошқа аёллар сингари ортиқча вазн тўплашим мумкин. Ахир бошқалар каби оддий инсонман. Ҳа, менинг оилам бор. Ҳа, бир оз ёшим каттадир, лекин мусобақаларда, яна бир бор қайтараман, биз ҳаммамиз баравармиз. Ҳеч ким у 16 ёшда, бу 42 ёшда деб енгиллик бермайди.

- Ҳозирда мураббийлик фаолиятингиз қандай давом этмоқда? Адашмасам, сиз бош мураббий эдингиз?
— Йўқ, аниқроқ айтадиган бўлсам, ҳа, Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг тўрт йил давомида мураббийлик қилганман. Менга спортчи сифатида мусобақаларда иштирок этиш таклифи киритилгач, мураббийлик фаолиятимни тўхтаганман. Ҳозир фақат спортчиман. Бир вақтнинг ўзида иккита ишни олиб бориш анча мураккаб.

Саккизинчи олимпиадага ҳаракат

- Сиз анчагина вақт Германияда яшадингиз. Ватан соғинчи бўлганми?

- Тўғриси, ўғлим Алишер касал бўлиб қолмаганида ва уни Германияда даволаш талаб қилинмаганида, мен умуман ҳеч қаерга кетмас эдим. Кунига тўрт соат тилни ўрганганман, имтиҳон топширганман, паспорт олганман, қоидалар бўйича ҳаёт кечиришга кўникдим ҳам, лекин барибир германиялик бўла олмадим. Германияни севиш учун у ерда туғилиш керак. Менга ўғлим соппа-соғ эканлиги ҳақида хабар қилишгач, хаёлимдан биринчи бўлиб "ҳайрият, энди Ўзбекистонга қайтишим мумкин" деган ўй ўтган.

- Яқинда саккизинчи олимпиадада иштирок этишингиз ҳақида айтган эдингиз.

— Ҳа, мен яна тайёргарлик кўришга қарор қилдим, буёғини кўраверамиз… Башорат қиляпти, деган фикр ҳосил бўлмаслиги учун, айтишим керакки, аввало саралаш босқичидан ўтиш керак. Чунки, бу Чусовитинаку, деб менга ҳеч ким ён босмайди. Қаттиқ меҳнат қилиш, шуғулланиш керак бўлади. Айрим ҳолларда чидашга ҳам тўғри келади. Кейинги йилда Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати кубоги босқичлари бошланади. Ўша ерда олимпия уйиларига лицензия берилади.

Гимнастикачи Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди

- Бу янги қоидаларми?

— Ҳа биз энди очко тўплаймиз. Ҳозир янги тизим жорий этиляпти. Шунинг учун кейинги йилда ҳаммамиз ушбу мусобақага танловдан ўтамиз.

- Президентнинг ҳар бир таниқли спортчи ўз хусусий мактабига эга бўлсин, деган ташаббусига қандай қарайсиз? Бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми?

— Ўйлайманки, бу ажойиб фикр. Ҳа, Тошкентда ёки она шаҳрим Бухорода хусусий мактаб очишни жуда хоҳлайман. Аммо бу борада спортчи сифатида фаолиятимни якунлаганимдан сўнг ўйлашни бошлайман. Мен ўз орзуларимни босқичма-босқич амалга ошираман. Бу осонроқ. Шунинг учун мактаб ҳақида гапириш ҳали эрта.

"Турмуш ўртоқ бобида омадим чопган"

- Оксана, сиз турмуш ўртоғингиз билан салкам 20 йилдан буён бахтли ҳаёт кечириб келасиз. Оилавий тотувлик сири нимада?

— Ҳа, шу йил турмуш қурганимизга 20 йил тўлади. (Оксананинг турмуш ўртоғи — таниқли спортчи, курашчи Баходир Қурбонов). Биласизми, мен ўзимни бахтли аёл деб ҳисоблайман. Билмадим, балки омадлидирман. Ахир ажойиб ўғлим ва севикли турмуш ўртоғим бор. Уларга ишонаман ва уларни қаттиқ севаман. Оилавий муносабатларда энг муҳими ишонч. Мен жуда кўп сафарда бўламан. Шу боис, турмуш ўртоғимни кам кўраман. Лекин биз ҳар куни телефон орқали гаплашамиз. Оилавий бахт сири оддий — бир-бирингизга ишонинг ва бир-бирингизни севинг.

© Фото из личного архива гимнасткиОксана Чусовитина с мужем Баходиром и сыном Алишером
Оксана Чусовитина с мужем Баходиром и сыном Алишером - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина с мужем Баходиром и сыном Алишером

- Ўғлингиз ҳақида гапиринг. Интервьюларнинг бирида сиз у банкир бўлишни орзу қилишини айтгансиз.

— (кулади)… банкирдан олдин у "дальнобойщик" бўлмоқчи эди. Энди эса баскетболчи бўлмоқчи.

- Ажойиб. Қаерга ўқишга кирмоқчи?

— Ҳозир Германияда олий мактабда олий курсни топширмоқда. Кейин қаерга боришни ўйлайди. Ўғлим ҳозир шундай ёшдаки, ҳар куни режалари ўзгаради.

- Оилавий ҳаёт ва мусобақалар… Оғир эмасми уйғунликда олиб бориш?

— Шунчаки, турмуш ўртоқ бобида омадим чопган. Мен у билан ўзимни ҳимояда деб биламан. Агар менга қандайдир ёрдам керак бўлса, биринчилардан бўлиб менга ёрдам қўлини чўзган у киши бўлади.

Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилди

- Икки давлатда яшаш қийинми?

— Мен икки давлатда яшамайман — мен Ўзбекистонда яшайман. Ноябр ойида ўғлим 18 ёшга тўлади ва у мустақил шахс. Вақт бўлганда уни кўргани бораман. Унда таътиллар бошланганда, у ҳар доим Тошкентга келади.

- Сизда бой берган имкониятлар ва бир нимадандир афсус чекиш ҳолатлари бўлганми?

— Умуман олганда, ҳаётдаги шиорим бу — кейинчалик афсус чекмаслик учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Нималардир рўёбга чиқади, нималардир йўқ. Шу боис афсусланмайман.

- Сизнинг фикрингизча, омадли бўлишнинг сири нимада?

— Мени фикримча, омад гарови — бу меҳнатсеварлик ва мақсадга боғлиқ. Дадам худо раҳматли, менга ҳар доим: "Агарда сен бир ишни бошлаган бўлсанг, охиригача етказишинг керак. Бошлаган ишингни чала қолдирма", — деб айтар эдилар. Ўйламанки, агарда инсон ўз олдига мақсад қўйса, унга интилиши керак: қийинчиликлар ва тўсиқлардан ўтиш керак бўлса ҳам тўхтаб қолмаслиги керак. Олдингизга қўйган мақсадингиз томон ҳаракатланишга интилишингиз керак.

- Ҳаётингизда энг қийин вақтларда дўстларингиз ташлаб кетган ҳолатлар бўлган… Дўстликка ҳали ҳам ишонч борми?

— Албатта, ҳаракат қиламан, ишонаман ва дўст бўламан, лекин бундай инсонлар кам.

Масалан, барча сиримни ишонишим мумкин бўлган биргина дугонам бор — у Америкада яшайди. Лекин, одам ўзи билан ўзи дўст бўлгани маъқулроқ…

Янгиликлар лентаси
0