ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучаяди, деб хабар қилади "Ўзгидромет" маркази.
Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурходарё вилоятларида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 24 октябрь куни кундузи ўртача +20 +23 даражада бўлиб кечаси эса +5 +10 даражага етади.
Тошкентда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +20 + 22 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилояти ҳудудида 32 м/с тезликда шамол кузатилганди. Кучли бўрон оқибатида бир киши вафот этди. Шамол уйлар ва биноларнинг томлари, автомобилларга зарар етказди. Электр тармоқларининг узилиши туфайли электр таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлди.