Россия Ўзбекистон пахтаси учун "яшил йўлак" ташкил қилади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишТекстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари учун яшил йўлак ташкил қилинади. Маҳсулотлар Иваново вилоятига еткизиб берилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россия Саноат ва савдо вазирлиги фикрига кўра "Яшил йўлак"  Ўзбекистондан ноқонуний импортни олдини олади, РИА Новости хабарига асосан.

"Биз "яшил йўлак" орқали Ўзбекистондан пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари ноқонуний импортни олдини олмоқчимиз. Бундай маҳсулотлари ҳажми ҳозирча кўп", — деди Саноат ва савдо вазирлиги вакили Евгений Рыжов Тошкентда Халқаро пахта ярмаркаси доирасида бўлиб ўтган мажлисда.

Рыжов айтишига қараганда пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари учун божхона расмий жараётнлари максимал даражада осонлаштирилади. Маҳсулотлар керакли жойга, Россия тўқимачилик маркази ҳисобланган Иваново вилоятига етиб борганидан кейин божхона кўригидан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон орасида пахта савдо 300 млн долларни ташкил қилган эди. Расмий хабарларга кўра 2018 йилда маҳсулот айрбошлаш ҳажми 700 млн доллар бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0