Швейцарияда 17 ёшли ўсмир болта билан одамларга ҳужум қилди

© MICHAEL BUHOLZER / AFPШвейцарская полиция
Швейцарская полиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полиция хабарига кўра, ушбу воқеа террорчилик билан боғланмаган. Маҳаллий почта ўлимида ишлайдиган жиноятчи ёлғиз бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Швейцариянинг Флумс коммунасида ўсмир боланинг одамларга болта билан қилган ҳужуми натижасида бир неча киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда Санкт-Галлен кантони (вилояти) полицияси.

“Якшанба куни 17 ёшли латвиялик ўсмир,  болта билан бир неча кишига ҳужум қилиб уларни жароҳатлади”, — дейилган ҳуқуқни сақлаш органлари хабарида.

Кўнгилсиз воқеа шаҳар марказий майдонида бошланган. Сўнг ўсмир бола ўғирланган автомобилда қочиб кетишга уринган, лекин йўлда аварияга учраган. Шундан сўнг у АЁҚШга кириб яна бир неча кишини жароҳатлаган. Етиб келган полиция ходимлари жиноятчини яралашган ва уни ҳибсга олишган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, ушбу воқеа террорчилик билан боғланмаган. Маҳаллий почта ўлимида ишлайдиган жиноятчи ёлғиз бўлган.

Янгиликлар лентаси
0