ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. “Ўзбекконцерт”га янги раҳбар тайинланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистонда хонандалар фаолиятини лицензияловчи давлат муассаси директори вақтинча вазифасини бажарувчи этиб собиқ “Концерт фаолиятини лицензиялаш” бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳоров Одил Абдуганиевич тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекконцерт” собиқ раҳбари Азамат Ҳайдаров ҳам ушбу лавозимда “вақтинча вазифасини ўтувчи” қўшимчаси билан ишлаб келган эди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабарига кўра, янги раҳбар ўз фаолиятини 23 октябрдан бошлайди. Бундан икки кун олдин Абдуқаҳҳоров Одил вазирнинг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков томонидан коллективга таништирилган эди.
Ушбу йилнинг феврал ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг буйруғига биноан “Ўзбекнаво” ва “Ўзбекрақс” эстрада уюшмалари ўрнига “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил қилинган эди. Янги муассаса Ўзбекистон Маданият вазирлиги таркибига кириб, 2,5 мингданг ортиқ ижодий жамоалар ва хонандаларнининг фаолиятини назорат қилиб туради.