ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда 23-27 октябр кунлари бўлиб ўтдиган XIII Халқаро пахта ярмаркасига 1,5 мингда ортиқ чет мамлакатлик мутахассислар келишади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
Пахта ярмаркаси доирасида 16та мавзуий сессиялар бўлиб ўтади. Уларда турли мамлакат мутахассислари пахта ва тўқимачилик саноати ривожланиши, жаҳон пахта бозоридаги тенденциялар, пахта савдоси, логистика ва суғурталаш масалалари борасида фикр алмашадилар.
Ундан ташқари мутахассислар пахта етиштиришда энг янги технологиялар, генетика ва биотехнилогия муаммолари, янги сортларни селекция қилиш, зараркунанда ҳашоротларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишади.