Тошкентда Жанубий кореялик фуқарони зўравонлик билан тунаб кетишди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хориж фуқаросининг икки дона "Samsung" русумли уяли телефони, фуқаролик паспорти ҳамда 2 миллион сўм миқдоридаги пуллари тортиб олинган

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Тошкентда Жанубий Корея фуқаросига нисбатан зўрлик ишлатиб тунаш ҳолати содир бўлди.

Тошкентда арзон телефон учун босқинчи фуқарони пичоқлади

Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, 17 октябрь куни тахминан соат 23:40ларда, Зуҳриддин Ҳасанов Жанубий Корея фуқароси Мин Чунг Ённинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида унга нисбатан босқинчилик ҳаракатини содир этган.

Ҳасанов зўрлик ишлатиб, хориж фуқаросининг икки дона "Samsung" русумли уяли телефони, фуқаролик паспорти ҳамда 2 миллион сўм миқдоридаги пулларини тортиб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Ҳасановнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0