Тошкентда Миллий боғ ҳудудида одам суяклари топилди

© SputnikВыкорчевывание деревьев в парке
Выкорчевывание деревьев в парке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
13 октябр куни Миллий боғ ҳудудида қурилиши ишлари амалга оширилаётган пайтда одам скелети топилди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкентда Миллий боғда қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда ишчилар ерга кўмиб қўйилган одам суяклари топилди. Nuz.uz. интернет нашри хабарига асосан.

13 октябр куни Миллий боғда қурилиш ишлари амалга оширилаётганди. Ишчилар томонидан ер қазилаётган пайтда одам скелети топилди.

Ушбу топилма ҳақида ишчилар зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар берди. Энди суд тиббий экспертлар томонидан шахсини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказилади.

Тезкор ходимлар томонидан аниқланган ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0