Октябрь сўнгида Тошкентдан Хитойга олиб борадиган автомобиль йўли синовдан ўтказилади

© Sputnik / /СтрингерТрасса на перевале Камчик
Трасса на перевале Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг сентябрь ойи бошида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштирувчи трансмиллий автомагистрал йўли қуришга келишиб олишганди

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Октябрь ойи охирида "Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар" йўналиши бўйича автомобиль қатновини синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Атамбаев Хитойга олиб борувчи автотрасса қуришга келишиб олишди

19 октябрь куни Қирғизистон ташаббусига кўра президент Алмазбек Атамбоев ва Шавкат Мирзиёев ўртасида ўтган телефон мулоқотида ушбу масала муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойи бошида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштирувчи трансмиллий автомагистрал йўли қуришга келишиб олишганди.

Шунингдек, ўзаро учрашув давомида президентлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишганди.

Янгиликлар лентаси
0