ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонга Туркия ОАВ вакиллари делегацияси келди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига асосан.
Туркия делегацияси TRT, A Haber, Hurriet газетаси ҳамда IHA ахборот агентлиги журналистларидан ташкил топган.
Туркия журналистлари Самарқандга ташриф буюришди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган учрашувларда қатнашдилар.
© uzbektourism.uzВизит представителей ведущих СМИ Турции в Узбекистан
Визит представителей ведущих СМИ Турции в Узбекистан
Шу билан бирга, Туркия ОАВ вакилларини қўмита раиси А.Абдухакимов ҳам қабул қилди. Учрашув чоғида журналистлар билан туризм соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, туризм тузилмасини яратиш бўйича иштирок этаётган сармоядорларга берилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълум берилди.