Алишер Усмонов Бухорода замонавий сайёҳлик мажмуасини барпо этади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ В. Путина с премьер-министром Индии Н. Мод
Встреча президента РФ В. Путина с премьер-министром Индии Н. Мод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез кунларда Ўзбекистонда замонавий "Қадимий Бухоро" сайёҳлик мажмуасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Ушбу лойиҳада келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли Россия бизнесмени, миллиардер Алишер Усмонов иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тез кунларда Ўзбекистонда замонавий "Қадимий Бухоро" сайёҳлик мажмуасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Ушбу лойиҳада келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли Россия бизнесмени, миллиардер Алишер Усмонов иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

Airbus A340  Burkhan, принадлежащий Алишеру Усманову - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев АҚШга нима учун Алишер Усмоновнинг самолётида парвоз қилди

Шу кунларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги сайёҳлик ҳудуди учун алоҳида жой ажратиб берилди. Лойиҳа ташаббускорларига Гиждувон кўчаси ва "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий маърифий мажмуаси ўртасидаги майдони 10 гектар бўлган ер жой берилди.

Ушбу қурилиши объект яратишига Миллий банкнинг кичик корхонаси NBU Bukhara Invest жавобгар бўлади. Лойиҳанинг батафсил концепцияси 2018 йил январ ойига қадар ишлаб чиқилиши зарур.

Ушбу ҳудудда хорижий сайёҳлар мароқли дам олишлари учун ҳар томонлама мукаммал ва замонавий бўлган кичик қаватли меҳмонхоналар, маърифий соғломлаштириш ва савдо-сотиқ, кўнгил очар марказлар қуриш режалаштирилмоқда.

Хорижий сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан "Қадимий Бухоро" сайёҳлик зонасида, шунингдек шаҳарнинг бошқа жойларда турли шоу-дастурлар, Бухоронинг кўҳна тарихий воқеаларини тасвирлаб берадиган театрлаштирилган концертлар, миллий ансамбллар ва замонавий эстрада артистлар чиқиши ҳамда либослар модалари ва бошқа оммавий томошалар ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.

"Қадимий Бухоро" ҳудудида фаолият юритувчи барча тадбиркорлик субъектлар ва сармоя компаниялар 2020 йил 1 январига қадар ягона ер, даромад, мулк солиқларидан, ягона солиқ тўловлари, шунингдек божхона тўловларидан озод этилади.

Янгиликлар лентаси
0