ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Биз Москвада бир нечта газеталар сонларини ўзбек ва тожик тилларида чоп этишни режалаштирганмиз, деди Москва вилояти ахборот сиёсати бўйича бош бошқарма бошлиғи Анастасия Звягина. Бу ҳақда вилоят губернатори матбуот хизмати хабар берди.
Звягинанинг фикрича, бу бошқа миллат вакилларини вилоятнинг кундалик ҳаётига жалб этиш имконини беради.
Москва вилояти ҳукумати раиси ўринбосари Эльмира Хаймурзина миллатлараро муносабатлар мавзуси долзарб эканлигини билдирди.
"Биз яхши қўшничилик ва ташриф буюрувчи фуқаролар интеграцияси бўйича катта тажрибага эгамиз. ОАВдаги ҳамкасбларимиз ёрдамида ўсиб келаётган авлодни аҳиллик руҳида ва миллатлараро ҳамда динлараро бағрикенглик хусусиятларини шакллантириб тарбиялашда давом этамиз", — деди у ОАВ вакиллари учун ўтказилган семинарда.