ФВВ ходимлари 2 мингдан ортиқ қўлбола иситгичларни сотувдан олиб қўйди

© flickr.com/dongkwanОбогреватель
Обогреватель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ис гази билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида бозорларда, қозонхоналар, ғишт заводлари ва новвойхоналарда ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда рейдлар ўтказилди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ўтказган рейдлар давомида 2 мингдан ортиқ ностандарт ва қўлбола иситиш мосламалари сотувдан чиқарилди.

Рейдлар ис гази билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида бозорларда, қозонхоналар, ғишт заводлари ва новвойхоналарда ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда ўтказилди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, текширувлар натижаларига кўра 1378 та объект фаолияти батамом тўхтатилган.

Янгиликлар лентаси
0