ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Самопомощь" фракцияси депутати Виктория Войцицкаянинг таъкидлашича, куч ишлатиш тизимлари Украина президенти Петр Порошенконинг Киев яқинидаги қароргоҳини қўриқлашни кучайтиришди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Сешанба куни "Национальный корпус", "Свобода", "Батькивщина", "Самопомощь", "Гражданская позиция", "Движение новых сил" партиялари ва қатор жамоатчилик ташкилотлари байроқларини кўтариб олган фуқаролар Олий рада биноси олдида норозилик намойишини бошлашди. Улар депутатлик дахлсизлигини бекор қилишни ва коррупцияга қарши суд ташкил этилишини талаб қилишмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳукумат мавзесида тартибни сақлашни кучайтиришди, полиция марказда ҳаракатланишни тўсиб қўйди. Кечқурун куч ишлатиш тизимлари ва фаоллар ўртасида тўқнашув юз берди. ИИВнинг маълумотларига кўра, тўқнашув оқибатида бир полициячи ва бир фаол жароҳатланган. Митинг ўтказувчилар Олий рада яқинида чодирлар тикиб тунни шу ерда ўтказишди.
"Бугун марказда акция ўтказиладиган жойларда тартибни сақлаш учун кўплаб куч ишлатиш тизимлари жалб этилганлигини тушунаман, кун тартибсизликларсиз ўтгани яхши бўлди. Лекин айтингчи, президентнинг шахсий қароргоҳини қўриқлаш учун нега бунча кўп техника ва одамлар қўйилди? Бунинг устига, йўлни ҳам вақтинча тўсиб қўйишди. Кимдан қўрқишяпти?" — деб ёзади Войцицкая Facebookдаги саҳифасида. Депутатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар бу чоралар ўқув машғулотлари эканлигини айтишган.