Тожикистонда 350 дан ортиқ ноанъанавий жинсий ҳаёт кечираётганлар ҳисобга қўйилди

© Sputnik / Анатолий Медведь / Медиабанкка ўтишМитинг ЛГБТ-сообщества
Митинг ЛГБТ-сообщества - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ИИВ раҳбарияти ва Бош прокуратураси томонидан “жамоат тартибини бузаётган ва жамиятнинг заиф гуруҳларига кирувчи” 367 нафар фуқаро махсус ҳисобга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тожикистон ИИВ ва Бош прокуратураси 350 дан ортиқ ноанъанавий жинсий ҳаёт кечираётганларни махсус ҳисобга қўйди. Ҳукумат уларни “жамиятнинг заиф гуруҳлари” деб ҳисобламоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Милиция бир йигитни гей деб калтаклаганликда гумон қилинганларни қўлга олди

“Ушбу тоифадаги шахслар “жамиятнинг заиф гуруҳлари” бўлгани туфайли ҳисобга қўйилган. Улар фоҳишаларни аниқлаш учун ўтказилган "Ахлоқ"  ва “Тозалаш” операциялари давомида аниқланган”, — дейилган Бош прокуратура хабарида.  

Прокуратура вакили хабарига кўра, ИИВ ва Бош прокуратура раҳбарияти томонидан “жамоат тартибини бузаётган ва жамиятнинг заиф гуруҳларига кирувчи” шахсларни аниқлаш учун 2016 йилда ташкил қилинган махсус ишчи гуруҳ томонидан аниқланган.

“Махсус ишчи гуруҳ 367 нафар жамиятнинг заиф гуруҳларига кирувчи шахсларни аниқлаган. Улардан 319 нафари – гомосексуалистлар ва 48 нафари – лесбиянкалар”, — дейилган Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи мутахассислар фикрига кўра, Тожикистонда ноанъанавий жинсий ҳаёт кечираётганлар сони бундан бир неча баравар кўп, лекин жамият таъқибидан қўрққани туфайли, улар яширин ҳаёт кечирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0