ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 17 октябр куни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирокида қўшма ўқув машғулотлар ўтказилади, деб хабар қилди Савдо саноат палатаси матбуот хизмати.
Машғулотларда "Бошқарувчи кадрларни тайёрлаш дастури" доирасида 2006-2016 йилларда Германияда амалиёт ўтган бошқарувчилар учун ўтказилади.
Шунингдек, Фарғона вилояти "Тадбиркорлик маркази"да қўшни вилоятлар тадбиркорларини жалб қилган ҳолда ўқув машғулотлар ўтказилади.
Мазкур тадбир Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва Савдо саноат палатаси томонидан ўтказилади.
Семинарнинг асосий мақсади — халқаро дастур имкониятлари ҳақида янада батафсил маълумотларни тақдим этиш ҳамда республикада Германияда амалиёт ўтган бошқарувчи кадрларни кўпайтиришдир.