ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Домодедово аэропорти ходимларининг хизмат хонасида полиция томонидан 2 дона пичоқ ва 1 дона экстремистик китоб аниқланди, деб хабар қилди РИА Новости ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таянган ҳолда.
"Хизмат хоналарнинг бирида ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар давомида 2 дона пичоқ ва 1 дона Россияда экстремистик деб ҳисобланган китоб аниқланди", — деб маълум қилди агентликнинг суҳбатдоши.
"Ушбу хизмат хонасини S7 и "Глобус" авиакомпанияларига тегишли бўлган самолётларини тозалаш ишларини амалга оширувчи корхона ходимлари эгаллаганлар", — деб қўшимча қилди манбаа.
Унинг сўзларига кўра, кўздан кечириш давомида ушбу хонада 5 нафар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Аниқланишича, ушбу фуқароларда Россияда бўлиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида ишлар очилди.
Ҳозирги вақтда полиция томонидан пичоқлар ва тақиқланган адабиёт эгаси қидирилмоқда. Тергов олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушбу хабар расман тасдиқлангани йўқ.