ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Уч нафар Ўзбекистон фуқароси зовурда тупроқ кўчиши оқибатида тупроқ остида қолди, улардан бир нафари қутқариб олинди.
"Захаров кўчаси 14-уй яқинида қазиш ишлари олиб борилаётганида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган зовурда тупроқ кўчиши юз берди. Уч нафар ишчи – Ўзбекистон фуқаролари жабрланди", — деб хабар қилди фавқулодда хизматлардаги манба РИА Новостига.
Манбанинг айтишича, бир ишчи қутқариб олинган, яна икки нафари тупроқ остида қолиб кетган. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.