ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг озод этилиши юзасидан баёнот берди.
Баёнотда билдирилишича, бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди.
Маълумотларга кўра, Ғанихон Маматхонов 2009 йилда қамоққа олинган бўлиб, у Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиб келган.
"Америка Қўшма Штатлари Президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларга бўлган садоқатни қўллаб-қувватловчи келгуси қадамларни кутиб қолади", — дейилади баёнотда.