Россиянинг етакчи техник олийгоҳларидан бири Ўзбекистон талабаларини ўқишга таклиф қилмоқда

© РЦНК"ЛЭТИ" на площадке РЦНК в Ташкенте
ЛЭТИ на площадке РЦНК в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЛЭТИ Ўзбекистон билан 3 йилдан бери ҳамкорликни йўлга қўйган. Бугунги кунда университетда Ўзбекистондан 50 яқин талабалар таҳсил олмоқда. Улардан 18 нафари Россиянинг бюджет маблағлари ҳисобидан таҳсил олмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида Россиянинг фан ва маданият марказида Санкт-петербургдаги В.И.Ульянов (Ленин) номидаги давлат электротехник университети (ЛЭТИ)нинг тақдимоти ўтказилди.

Посетительница изучает каталог производителей школьной формы - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлажак мактаб формаси намуналари тақдим этилди

"Ушбу олийгоҳ Россиянинг энг етакчи техник олийгоҳлари рўйхатига киради. Олийгоҳ тақдимоти — Россиянинг фан ва маданият маркази иш фаолиятининг давоми ҳисобланиб, Ўзбекистон ёшлари учун Россиянинг энг яхши таълим амалиётлари тақдим этилган", — деб таъкидлади Россия ҳамкорлик раҳбари Виктор Шулик.

Тақдимот анжумани давомида университет гуманитар фанлар факультети декани ўринбосари Алексей Ранчин томонидан "Турли ишлаб чиқаришларни тақдим этишда режиссерлик-психологик ёндошув" мавзусида мастер-класс ўтказилди.

Санкт-петербург давлат электротехник университет Ўзбекистон билан 3 йил аввал ўз ҳамкорлигини бошлаганди. Ўзбекистон талабалари рус тилини яхши билиши, физика ва математика фанлардан юқори билимларга эгалиги — ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинишида муҳим роль ўйнади.

Бугунги кунда олийгоҳда 50 яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Улардан 18 нафари Россиянинг бюджет маблағлари ҳисобидан таҳсил олмоқда.

Университетитда таълим "Электротехника ва наноэлектроника", "Электротехника ва энергетика", мехатроника, робототехника, молиявий ва гуманитар фанлар йўналишларини ўз ичига олади. Универтитет талабалари келгусида Ўзбекистонда жадал равишда ривожланаётган соҳаларга керакли бўлган мутахассислар бўлиб етишадилар.

Янгиликлар лентаси
0