ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Жасур Иброҳимов иши юзасида бугунга белгиланган суд мажлиси пайшанба кунига қолдирилиди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Жасур Иброҳимов иши юзасидан тақдим этилган материаллар сони кўплиги туфайли давлат айбловчиси уларнинг барчаси билан танишиб чиқишга улгурмаган. Ушбу муносабат билан суд мажлиси пайшанба 19 октябрга қолдирилди”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги суд мажлиси 12 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Унда гувоҳлар Фирдавс, касалхона ҳамшираси Сиддиқова ва воқеани ўз кўзи билан кўрган уста Миравло Темировлар кўрсатма беришган эди.