Соат бешга қадар 40% қирғизистонликлар овоз берди

© Sputnik / Табылды КадырбековВыборы президента Киргизии
Выборы президента Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Қирғизистонда бўлиб ўтаётган президент сайловида 1 213 803 нафар фуқаро овоз беришга улгуришди. Энг катта фаоллик Ўшда кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Соат 17:00 га қадар  40 % қирғизистонликлар овоз беришга улгуришди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Марказий сайлов қўмитаси.

Шундай қилиб, соат бешга қадар сайловда иштирок этган фуқаролар сони 1 млн 213 минг 803 нафарни ташкил қилди. Шу дамда сайловда энг фаол иштирок этган вилоят — Ўш вилояти бўлиб қолмоқда. У ерда сайловда иштирок этган фуқаролар сони 52,8 %ни ташкил қилди.

Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов натижалари бекор қилинмайди - Атамбаев

Талас вилоятида сайловда қатнашган фуқаролар сони 45,8 %ни ташкил қилди. Энг фаол вилоятлар орасида учинчи ўрин эса — Бишкекка тегишли бўлди. У ерда ҳам 45% сайловчи овоз беришди.

Нарин вилояти 41,95 %, Иссиқ-кўлда — 40,59 %, Баткенда — 37,3 % сайловичлар ўз фуқаролик бурчларини бажаришди.

Сайловга энг бефарқ бўлган вилоятлар Чуй ва Жалол-Обод вилоятлари бўлди. У ерда  ўртача 36-37 % аҳоли сайловда иштирок этди.

Қирғизистонда президент сайловини кузатиб бораётган ШХТ бош котиби Рашид Алимов Республика бўйлаб барча участкаларда сайлов яхши ўтказилаётганини, қоидабузарликлар кузатилмаганини хабар қилди.

Янгиликлар лентаси
0