Собиқ Сенат раиси Хоразм вилояти ҳокими бўлди

© xorazm.uzХоразм, Урганч
Хоразм, Урганч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сентябрь ойида Хоразм вилояти собиқ ҳокими Пўлат Бобожонов ички ишлар вазири лавозимига тайинланган эди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Илгизар Сабировни Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тайинлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Илгизар Сабиров 2017 йилнинг сентябр ойида, вилоятнинг собиқ ҳокими Пўлат Бобожонов ички ишлар вазири лавозимига тайинланганидан кейин, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Кресло - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўзгарди

Сабиров Илгизар Матёқубович, 1959 йилнинг 20 февралида Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. 1986 йилда ТошДУнинг юридик факультетини якунлаган. 1986-1994 йилларда Тошкент юридик институтида илмий иш фаолияти билан шуғулланган.

Ундан сўнг Илгизар Сабиров узоқ йиллар давомида Олий Суд ва Адлия вазирликлари таркибида ишлаган. 2000 — 2003 йилларда Сенат раисининг мудофаа ва хавфсизлик ҳамда қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келган. 2003 – 2006 йилларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туман ҳокими лавозимида, 2006 – 2015 йилларда Сенат раиси лавозимида ишлаб келган.

Илгизар Сабиров бир қатор давлат мукофотларига ҳам эга. Хусусан, 2002 йилда у "Ўзбекистон белгиси", кўкран нишони, 2005 йилда —"Меҳнат шуҳрати" ордени, 2006 йилда —"Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил", 2007 йилда —"Қуролли Кучларига 15 йил" хотира белгилари билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0