ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бизнес-форум анжуман доирасида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг туризм соҳасида фаолият юритувчи компаниялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Туризм давлат қўмитаси қошидаги "Миллий туризм маҳсулотларни тарғибот қилиш маркази" ва Тожикистоннинг "Ориент-Адвентур", "Скай-Тур" ва "Рохат-Тур" компаниялари туризм соҳасида ҳамкорлик қиладилар. Томонлар миллий туризм хизматларини тарғибот қилиш, туризм салоҳияти ҳақидаги маълумотлар билан алмашиш истагини баён этишди.
Шунингдек, томонлар миллий туризм брендларини шакллантириш ва уларни Буюк ипак йўли йўналиши бўйича халқаро туризм бозорларида биргаликда тарғибот қилиш кўзда тутилган.