ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2017 йилнинг 12 октябр куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг самолётида Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Ж.Усмоновнинг жасади Тошкентга олиб келинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.
Хабарда қайд этилишича, вафот этган Ж.Усмонов ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилган.
2017 йил 6 октябр куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг, Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган.
ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, улардан 15 нафарининг жасадлари 2017 йилнинг 8 октябр куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида республика ҳудудига олиб келинган эди.