ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Дели шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 72-чи БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқини ҳинд тилига таржима қилинди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи Ҳиндистон фуқароларига Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги истиқболлари тўғрисида таништириш мақсадида чоп этилди.
"Мирзиёевнинг нутқида Ўзбекистон ривожланишининг замонавий иқтисодиёти такомиллаштирилган давлат сифатидаги янгича тамойилларини акс этади. Мамлакат президентининг минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб муаммоларига узоқни ўйлаб иш тутадиган ва прагматизмга асосланган ёндошувлари алоҳида эътиборга лойиқдир", — деб изоҳ берди Economic Times газетаси шарҳловчиси Дипанджан Чоудхури.
Ундан аввал Ташқи савдо вазирлиги қошидаги "Узтрейд" компанияси Дели шаҳрида савдо уйини очган эди. Бундан ташқари, Ҳиндистон Ўзбекистондан уран етказилишини йўлга қўймоқчи.