ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Россиялик хонанда Наргиз Еревандаги концертини сеҳрли деб атади, деб ёзади Спутник Арманистон.
"Ереван мени таслим қилди", — деб ёзган Наргиз ўзининг Facebookдаги аккаунтида.
"Опам менинг Арманистон! Қадрдоним Ереван! Сен мени забт этдинг ва таслим қилдинг! Бу сеҳрли оқшомни мен ҲЕЧ ҚАЧОН унутмайман! Ўз МУҲАББАТИНИ мен билан баҳам кўриш истагида келганларнинг барчасига таъзимдаман! Кеча тугаганига бир неча соат бўлган бўлса-да, ҳануз бедорман. Сизларнинг ёнларингизга қайтишни жуда хоҳлаяпман! Сизга бўлган муҳаббатим абадийдир! Яратган барчангизни ўз паноҳида асрасин", — деб ёзган концерт видеосига изоҳда хонанда.
Нашрнинг ёзишича, Наргиз арманистонлик журналистлар саволларига жавоб беришни истамаган бўлсада, концертда барчага табассум ҳадя этган ва ўз ҳис-туйғуларини яширмаган.
Арманистонлик мухлислар уни қанчалар илиқ қарши олишганидан қаттиқ ҳаяжонланиб кетган хонанда концертдан кейин "Бўлди, Еревандан квартира оламан, Цавт танем, менинг Арманистоним", — дея таъкидлаган.
Наргиз арманистонлик мухлисларни "Вдвоем", "Ты — моя нежность", "Я буду всегда с тобой" сингари хит тароналар ҳамда янги қўшиқлари билан хушнуд этган.




