ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларида бир қатор янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари этиб подполковник Сотиев Хуршид Тулкинбоевич тайинланди. Бундан олдин Сотиев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган эди.
Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари этиб подполковник Мейлиев Ўлмас Пардаевич тайинланди. Бундан олдин Мейлиев Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган эди.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимига подполковник Жамолов Аброр Бахтиёрович тайинланди. Бундан олдин Жамалов ФВВ марказий аппарати тезкор бошқарув бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.