Ушбу ўқув машғулотлар охирги 12 йил ичида илк бор ўтказилди. Машғулотларда Россия Марказий ҳарбий округи Тыва Республикасида жойлашган тоғ-ўқчи бригадалари иштирок этди. Умумий ҳисобда ушбу ўқув машғулотларида 400га яқин аскарлар иштирок этдилар.
Икки давлат ҳарбий хизматчилари ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини амалга оширишди.
Аксилтеррор операциясида қўйилган ўқув жанговар топшириқларни муваффақиятли бажарган ҳарбий хизматчилар — Ўзбекистон томонидан майор Азамат Жабборов, майор Хуршид Мамадалиев, кичик сержант Ҳабибулло Холбоев, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Достон Маматов, Россия томонидан взвод командири катта лейтенант Сергей Баромыко, сержант Буян Кенден, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Амир Килик тақдирланди.
Бугунги замон жангининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ва реал ҳарбий ҳаракатларга максимал даражада яқинлаштирилган машқларда бирлашган қўмондонлик томонидан қўйилган ўқув жанговар топшириқларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий Ҳаво кучлари ва артиллерия бўлинмалари, Ўзбекистон ва Россия ҳарбий округларининг тоғ-ўқчи бўлинмалари бажарди.
Олинган разведка маълумотларига кўра режалаштирилган ҳаракатлар давомида шартли душманнинг моддий таъминот базалари, техника воситалари ва бошқа кучлари батамом яксон қилиниб, гаровга олинганлар озод қилинди.

1/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
"Фориш" ҳарбий полигонда Ўзбекистон-Россия ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди

2/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Россия Марказий ҳарбий округи Тыва Республикасида жойлашган тоғ-ўқчи бригадалар иштирок этди.

3/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Абакангача пиёда юриш маршидан ва Тошкентгача ҳаво кемада учиб келишдан сўнг россиялик ҳарбийлар Жиззах вилоятидаги "Фориш" тоғ ўқув полигонига етиб келишди

4/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Икки давлат ҳарбий хизматчилари ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини амалга оширишди.

5/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Икки давлат ҳарбий хизматчилари ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини амалга оширишди.

6/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
"Фориш" полигони денгиз сатҳидан 2 минг метр баладликда жойлашган бўлиб, барча ҳарбий тактик вазифаларни амалга ошириш учун керакли тренажерлар билан жиҳозланган. Полигонда шартли равишда номланган "душманлар аҳоли пункти" жойлашган.

7/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Умумий ҳисобда ушбу ўқув машғулотларда 400га яқин аскар ва зобитлар иштирок этдилар.

8/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Россия Федерацияси ҳарбийлари учун қурол-яроғ ва ҳарбий техника намойиши бўлиб ўтди.

9/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Икки мамлакат ҳарбийлар мерганлик бўйича беллашдилар

10/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Ўқув машғулотларга марш-бросок, террорчилик гуруҳларни йўқ қилиш, душман таъминотини яксон қилиш вазифаларни ўз ичига олган

11/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Икки мамлакат ҳарбийлари ўтказилган машғулотлардан қониқиш ҳосил қилиб, шу йил якунига қадар ҳарбий соҳасида ҳамкорлик қилиш режасини келишиб олишни режалаштирдилар

12/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Россия ҳарбийлари ўқув машғулотлар, айниқса ҳарбийлар жойлашув шароитлари юқори даражада ташкил этилганлигини қайд этдилар

13/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Ўқув машғулотлардан ташқари Россия ҳарбийлари Самарканд шаҳрига ҳам ташриф буюришди

14/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Маросимда Ўзбекистон Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастури намойиш қилинди.

15/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Очилиш маросими доирасида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида мини-футбол, волейбол, арқон тортиш, армрестлинг каби спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди

16/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Россиялик зобир ва аскарлари Ўзбекистон миллий маданияти бойлигини ва меҳмондўстлигини алоҳида эътироф этишди

17/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари "Фориш" полигонида

18/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Совместные российско-узбекские учения на полигоне "Фориш"

19/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Икки давлат ҳарбийлари нишонларни дастлабки аэроразведка ёрдамида йўқ қилиш машғулотларни ўтказишди

20/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Россиялик ҳарбийлар замонавий "Ратник" кийим бошни намойиш қилишди

21/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Ўқув машғулот иштирокчилар ўз ҳамкасбларининг техника ва технологиялари билан танишиб чиқишди

22/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Икки давлат ҳарбий хизматчилари ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини амалга оширишди.

23/23
© Пресс-служба ЦВО МО РФ
Ўзбекистон ва Россия қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказиш ҳақида келишув шу йилнинг июл ойида икки давлат мудофаа идоралари келишуви асосида ўтказилди. Бу жуда аҳамиятли воқеа ҳисобланади. Сўнги бор бу каби машғулотлар 12 йил аввал ўтказилган эди.