ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Россия прокуратураси 6 октябрь куни Владимир вилоятида поезд билан тўқнашган автобус йўловчи ташишга яроқли бўлмаганлиги юзасида жиноий иш қўзғади.
“Владимир вилоятининг Покров бекати яқинидаги темирйўл переездида йўловчи автобуси ва 60-сонли “Санкт-Петербург — Нижний Новгород” поезди тўқнашуви содир бўлгани аниқланди. Тўқнашувга "Мерседес-Бенц" маркали автобуснинг темирйўл устида бузилиб қолганлиги сабаб бўлган. Ушбу автобус ўзининг техник характеристикаларига кўра йўловчи ташишга яроқли бўлмагани аниқланди”, — дейилган Россия Транспорт прокуратураси хабарида.
Шуниндек, текширув натижасида автомобил транспорти ёрдамида, хавфсизлик қодаларига амал қилмай, ноқонуний йўловчи ташиш йўлга қўйилганлик ҳолати ҳам аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь тонг соат 03:39да Владимир вилоятининг Петушки тумани, Покров станцияси яқинида юз берган тўқнашувда 17 киши қурбон бўлган эди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлган.