ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Россиялик снайперлар узоқ масофага ўқ узиш бўйича янги мутлақ жаҳон рекорди ўрнатишди, деб хабар қилмоқда «Военное обозрение» нашри.
Андрей Рябинский бошчилигидаги снайперлар гуруҳи СВЛК-14 снайпер винтовкаси ёрдамида 4210 метр масофада ўрнатилган 1х1 м нишонни муваффақиятли забт этишди.
“Бундай масофага ўқ узиш учун жуда кўп параметрларни ҳисобга олиш керак: шамол тезлиги, ҳаво ҳарорати ва ҳаво босими, деривация, ҳатто ер шарининг айланишини ҳам ҳисобга олиш керак. Биз жамоамиз билан бунга 8 йил тайёрландик”, — дейди Рябинский.
© LobaevarmsСпециальная снайперская винтовка СВЛК-14 Cумрак
Специальная снайперская винтовка СВЛК-14 Cумрак
Янги рекорд махсус винтовка ёрдамида ўрнатилди. Интеграция қилинган тизимлар конструктор бюроси – КБИС таркибига кирувчи Lobaev Arms фирмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “СВЛК-14 Сумрак” винтовкаси калибри 40 мм, ўқ оғирлиги 27 грамм бўлган махсус патрон билан ўқ узади. 4,2 км масофани босиб ўтиш учун ушбу ўқга 13 секунд вақт керак бўлган.
Эслатиб ўтамиз, энг узоқ масофадаги нишонга олиш бўйича бундан олдинги рекорд АҚШ снайперларига тегишли бўлиб уларнинг натижаси 3450 метрни ташкил қилган эди.