ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik.Тошкент марказида 2000 йилнинг бошида ёпиб қўйилган автомобил йўли қайта очилди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.
Абдулла Қодирий ва Навоий кўчаси ўртасида жойлашган, Шароф Рашидов хиёбони орқали ўтган автомобил йўли 2000 йилнинг бошларида ёпиб қўйилган эди.
Марказни Юнусобод массиви билан боғлайдиган ушбу йўлнинг ёпиб қўйилиши Амир Темур кўчасининг Олой Бозори олдидан ўтган қисмида автомобил қатновини ошириб тирбандлар пайдо бўлишига сабаб бўлган эди.