ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида, Жидда шаҳрида жойлашган қирол саройига ҳужум уюштирилди, деб хабар қилинади қироллик ИИВнинг Твиттердаги саҳифасида.
Ҳодиса шанба куни эрталаб юз берган. Ҳужум давомида қўриқлаш хизматининг яна уч ходими жароҳат олган.
Ҳужум уюштирган шахс қироллик фуқароси — 28 яшар Мансур ал-Амрий эканлиги маълум.
Ҳужум уюштирган шахснинг автомашинасидан Калашников автомати ва уч дона "Молотов коктейли" топилган. Ҳужум қандай мақсадни кўзлаб ва қай ҳолатда амалга оширилгани ҳозирча номаълум.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, шу кунларда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал-Сауд Москвага расмий ташриф уюштириб, Россия президенти Владимир Путин билан турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида 14та ҳужжат имзолаган эди.