ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга акаси вафоти билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафот этиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди", — дейилган мактуб матнида.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон шанба куни кечқурун 67 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилган эди куни кеча РИА Новости.
Нашр хабарига кўра, марҳум Душанбеда даволанаётган бўлган, у ерда тиббиёт ходимлари хулосасига кўра миокард инфарктидан вафот этган.
Нуриддин Раҳмон ҳеч қандай лавозимларни эгалламаган ва сўнгги йилларда пенсияда бўлган.