Ўзбекистонлик қорилар халқаро Қуръони карим мусобақаларида иштирок этади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишКоран и четки
Коран и четки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, 7 - 9 октябр кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида XVIII Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тошкент ислом институти битирувчиси Сайдуллоҳ қори Тоҳиров ва "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдулбасир қори Камолов Макка шаҳрида ўтказиладиган XXXIX Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Москва жомеъ масжидидаги Қуръон фестивали тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Ҳатто Пушкин мадҳ этган китоб - Москвадаги Қуръон фестивалидан репортаж

7-11 октябр кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада 50 дан ортиқ давлатдан келган 200 га яқин қорилар иштирок этади.

Шунингдек, 7 — 9 октябр кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида XVIII Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашиш учун 32 мамлакат вакиллари ташриф буюрди. Ушбу мусобақада Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги "Ҳазрати Умар" жоме масжиди имоми ноиби Валихон қори Азимбоев ҳам қатнашади.

Янгиликлар лентаси
0