Бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Владимир яқинида поезд тагида қолиб ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Ярим кечаси автобус Владимир вилоятидаги переездга келганида юрмай қолган, йўловчилар орасида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган, 50 кишидан 34 нафари автобусни тарк этишга улгурган, қолганлари поезднинг автобусга келиб тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлишган

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Владимир вилоятида автобус ва поезд иштирокидаги ЙТҲда 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Владимир вилояти губернатори Рита Шляховадан олинган маълумот асосида.

Маълум бўлишича, жумага ўтар кечаси Қозоғистон рақамидаги автобус Владимир вилоятида темир йўл переездида поезд билан тўқнашиб кетган. 

Россия Тергов Қўмитаси Москва шаҳар транспорт тергов бошқармаси 17 киши авария қурбони бўлгани ҳақида маълум қилган.

"Бугун оқшом ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Қозоғистон давлат рақамига эга автобус Ореховскийдаги тирбандликни айланиб ўтаётган маҳал переездда автобус юрмай қолган. Автобусдаги одамлар уйқуда бўлишган, уларнинг сони 50 нафар бўлган, ҳайдовчи бақирган, автобусдан 34 киши югуриб чиқишга улгуришган. Югуриб чиққанлар тирик қолган, автобус ичида қолганлар ҳалок бўлишган. Поезднинг автобусга келиб урилиши натижасида автобус парчаланиб кетган", — деган Шляхтина.

Янгиликлар лентаси
0