ЙТҲда омон қолган йўловчиларни олиб кетиш учун Тошкентдан самолёт боради

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишАвтобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области
Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ҳодиса жойига жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ҳодиса жойига жўнаб кетди, деб маълум қилди элчихона пресс-атташеси Алишер Усмонов Sputnik мухбирига.

Ўзбекистон ҳукумати Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲда омон қолган ва касалхонага ётқизилмаган фуқароларни олиб кетиш учун Тошкентдан самолёт боришини билдирди, деб хабар қилмоқда Россия транспорт вазирлиги.

Фрагмент пассажирского автобуса, столкнувшегося c поездом на железнодорожном переезде неподалеку от станции Покровка во Владимирской области. Максимально возможное качество. - Sputnik Ўзбекистон
Владимирда жабрланган йўловчилар Москвага олиб келинади

"Россия транспорт вазирига Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов қўнғироқ қилди. У Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲда омон қолган ва касалхонага ётқизилмаган фуқароларни олиб кетиш учун Тошкентдан "Раменское" аэропортига самолёт етиб боришини маълум қилди. Самолёт "Раменское" аэропортига Москва вақти билан 17:00да қўниши кутилмоқда. Вазир аэропорт раҳбариятига режадан ташқари самолёт қўнишини таъминлашни топширди. Соколов шунингдек, Владимир вилояти губернатори Светлана Орловадан фуқароларни "Раменское" аэропортига олиб бориш учун автобуслар ажратишни сўради", — деб хабар бермоқда Россия транспорт вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Владимир вилоятида "Санкт-Петербург Нижний Новгород" йўналишида ҳаракатланаётган поезд ва автобус иштирокида тўқнашув содир бўлди. Хабарларга қараганда, автобусда 55 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган. Фожиа оқибатида 16 киши қурбон бўлганлиги айтилмоқда.

"Ўзбекистон консуллиги вакиллари Владимир вилоятига жўнаб кетишди, улар воқеа жойида иш олиб боришади ҳамда ҳодиса сабабларини, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар шахсини аниқлашади. Ҳозирча Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги расман тасдиқлангани йўқ. Ходимларимиз вазият билан танишганларидан сўнг неча киши ҳалок бўлгани, улар орасида бизнинг фуқароларимиз бор-йўқлигини аниқ айтишимиз мумкин", — деди Алишер Усмонов.

Янгиликлар лентаси
0