ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Владимир вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тезкор алоқа линиясини ишга туширди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинган.
"Россия Федерациясининг Владимир вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг Консуллик бўлимида тезкор алоқа линияси очилган бўлиб, унга қуйидаги телефон рақамлари бириктирилган: +7 499 230 00 32, +7 499 230 00 54, +7 499 230 07 15", дейилади сайтда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Владимир вилоятида "Санкт-Петербург Нижний Новгород" йўналишида ҳаракатланаётган поезд ва автобус иштирокида тўқнашув содир бўлди. Хабарларга қараганда, автобусда 55 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган. Фожиа оқибатида 16 киши қурбон бўлганлиги айтилмоқда.